ТОШҚАЛЪА

ТОШҚАЛЪА — Кўҳна Урганчнинг қад. қисмида жойлашган ўрта аср шаҳар қалъаси харобаси. С. П. Толстое томонидан 1952 й. да ўрганилган. Қазишмалар натижасида шаҳарнинг баъзи жойларида сақланиб қолган Тошқалъа деворлари (бал. 5,5 м) аникланган. Тошқалъа ҳудудида қулаган қад. минора (Па.)нинг пойдевори ва унинг ёнидаги ўрта аср масжидининг пишиқ ғиштдан ишланган саҳни хамда устунларининг пирамида шаклидаги остки қисми; карвонсарой (14-а.), шунингдек, маҳалланинг бир нечта кўчаси ва ҳунармандларнинг ғиштдан қурилган уй қолдиқлари очилган. Баъзи уйларда хитой усулида иситиш тизими борлиги аникланган.

Минора атрофидан қирғинлардан гувоҳлик берувчи қуроляроғ парчалари ва одам суяклари, хоналардан Хитойдан келтирилган чинни идиш парчалари ва маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишланган чинни буюмлар топилган. Тошқалъа уз. 1 км, эни ундан камроқ бўлган нотўғри кўпбурчак шаклидаги шаҳар сифатида баланд қалъа деворлари билан ўралган. Қалъа олдидаги чуқур хандақлар унга тўсатдан босиб кириш йўлини тўсиб турган.

Тошқалъа Чингизхон юришидан кейин қайта тикланган ва 17-а. да Абулғозийхон Кўҳна Урганч аҳолисини Янги Урганчга кўчиргунча гавжум шаҳар бўлган. И. т. лардан маълум бўлишича, Тошқалъанинг ташқи давлатлар, асосан, Хитой билан савдо алоқаси кенг йўлга қўйилган. Тошқалъа Хоразм пойтахтининг ўрта асрларга оид тарихини ёритишда муҳим аҳамиятга эга.

Ад.: Толстов С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Тошқалъа, 1964; Толстое С. П ., По древним дельтам Окса и Яксарта, М., 1962,Халимов Н., Памятники Ургенча, Ашхабад, 1991.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШҚАЛЪА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты