ВЕБЕР

ВЕБЕР — ака-ука немис олимлари; 1) Эрнст Генрих (1795-1878) – немис анатоми ва физиологи. Лейпциг ун-ти проф. (1818). Экспериментал психология асосчиларидан бири. Сезги аъзолари (эшитиш, кўриш, тери сезгилари) физиологияси соҳасидаги и. т. ишлари Вебер-Фехнер қонунига асос бўлди;

2) Вильгельм Эдуард (1804 — 1891) — немис физиги. Петербург ФА хорижий мухбир аъзоси (1863). Илмий ишлари электр ва магнетизм ҳодисаларига оид; К. Ф. Гаусс билан ҳамкорликда электр ва магнит бирликлари мутлақ тизимини ишлаб чиққан. Магнит оқимининг бирлиги унинг номи билан аталади. Вебер электр заряди ва модда электр тузилиши узлуклилик характерига эга эканлиги ҳақидаги гипотеза муаллифларидан бири. Ҳаракатдаги зарядларнинг ўзаро таъсир қонунини кашф қилган. Бир қанча ўлчов асбобларини (мас., магнит индукцияси оқимини ўлчайдиган асбобни) ясаган, Германиядаги биринчи телеграфии курган (1833);

3) Эдуард (18061871) – физиолог. Мускулнинг кучи унинг кўндаланг кесим юзасига тенг эканлигини, томир уриши тўлқинларининг тарқалиш тезлигини аниқлаган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕБЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЭЛЕКТР
МАГНЕТИЗМ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты