ТОҚ ТУЁҚЛИЛАР

ТОҚ ТУЁҚЛИЛАР (Perissodactyla) сут эмизувчилар туркуми. Олдинги оёкларида 1,3 ёки 4 та, орқа оёқларида 1 ёки 3 та бармоқ бор. Учинчи бармоғи бошқа бармоқларига қараганда яхши ривожланган; учида туёғи мавжуд. Гавдаси шу бармоққа таянади. Жағ тишлари ўсимлик маҳсулотларини чайнашга мослашган. Калла суягининг юз қисми чўзиқ. Ўмров суяги йўқ. Сон суягида учинчи кўстнинг борлиги билан жуфт туёқлилардан фарқ қилади. Ошқозони бир камерали. Кўричаги узун. Битта бола туғади. Тоқ туёқлилар Африка, Осиё, Жан. Америкада тарқалган; уй ҳайвонлари сифатида барча қитъаларда бор. Жан. Европада 19-а. охиригача ёввойи ҳолда яшаган. 3 оиласи: отсимонлар, каркидонлар ва тапирлар мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҚ ТУЁҚЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЛА СУЯГИ
USTINOVA - Сон
ЕР
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты