ВЕГЕТАЦИОН СУҒОРИШ — ўсув даврида тупрокда оптимал намлик яратиш учун экинларга сув қуйиб туриш. Бу даврдаги сув бериш сони ва муддатлари тупрокдаги намлик заҳираси, ўсимликнинг ривожланиш фазаси, суғориш мақсадларига боғлиқ. Экинни ундириб олиш, ўғитлашдан кейинги (ўғитни эритиш мақсадларидаги), совуқ уришдан сақлаш учун суғоришлар ҳам Вегетацион суғориш сra киради (яна қ. Суғориш).