ВЕГЕТАЦИОН УЙ

ВЕГЕТАЦИОН УЙ — деворлари ва томи ойнаванд, шамоллатиб туришга мослаштирилган кичик бино, турли вегетацион тажрибалар олиб борилади. Ойнаванд уй ёнида металл тўр билан ўралган (паррандалардан ҳимоя қилиш мақсадида) махсус майдонча бўлади. Тунги совуқ пайтида ва об-ҳаво айниганда вегетацион идишларда ўстирилган ўсимликлар жойлаштирилган вагончалар темир излар орқали ғилдиратиб уйга киритиб, кундуз кунлари ва ҳаво илиқ пайтларда эса яна майдончага чиқариб қўйилади. Вегетацион уй мумкин қадар кўпроқ ёруғлик билан таъминланган ва яхшилаб шамоллатиб туриладиган бўлиши керак. Шунга кўра, Вегетацион уйлар соя тушмайдиган очиқ жойга қурилади. Бинода тажрибага тайёргарлик кўриш учун ёрдамчи хоначалар ҳам бўлади (яна қ. Вегетацион усул). Ўзбекистондаги қатор и. т. ин-тларида замонавий жиҳозланган Вегетацион уйлар қурилган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕГЕТАЦИОН УЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты