ВЕЗУВИАН (идокраз) (Везувий вулкани номидан) — оролсимон силикатлар синфига мансуб минерал. Тури кўп. Берийлийли Везувиан, титанли Везувиан, магнийли Везувиан, фругардит, вилюит, циприн ва б. маълум. Кимёвий формуласи CaI0Al4(Mg,Fe)2(OH, F)4[Si04]5|Si207Jr Тетрагонал сингонияли. Призматик, кристаллар, радиал толасимон доначалар. Ранги сарғиш-яшил, қўнғир, сариқ, қора (вилюит), ҳаворанг (цилрин), кулранг. Шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5—7. С оғ. 3,4. В. скарнларда (гранат, эпидот б-н), роговикларда, ўзгарган магматик жинсларда, гидротермал ертомирларда ҳосил бўлади. В. Ўзбекистонда кўп. Везувианнинг йирик тўпламлари Чатқол (Сандалаш, Ғовасой, Чимён, Кумушкон, Суренота, Сумсар), Қурама (Олмалиқ) тизмаларида ва Ғарбий Ўзбекистоннинг W — Мо конларида (Қўйтош, Темирқапиғ, Лангар, Ингичка, Тим, Қоратепа, Саритов) учрайди. В. Германия, Италия, АҚШ, Россия ва б. жойларда ҳам маълум. Шаффоф турларидан турли буюмлар тайёрланади