ТОҒОЛЧА

ТОҒОЛЧА (Primus divaricata) — раънодошлар оиласи олхурилар туркумига мансуб мевали дарахт. Болқон мамлакатлари, Кичик Осиё, Эрон, Ўрта Осиё ва Кавказда ёввойи ва маданий ҳолда таркалган. Бўйи 3—10 м, сершох. Гуллари оқ, яккаякка жойлашган. Март— апр. ойларида гуллайди, четдан чангланади. Меваси июль — авг. да пишади, оғирлиги 2—12 г, думалоқ, чўзинчоқ ёки ясси, сариқ, қизил, бинафша ранг ёхуд қора. Кўчати бхбм, 6×8 м схемада ўтқазилади. 2—3йили ҳосилга киради. Дарахтидан 300 кг гача ҳосил олинади. Таркибида 10% гача канд, 1,5—4% олма ва лимон кислоталари, 0,3—1,5% пектин, 16 мг% С витамини ва 2,8 мг% провитамин А бор. Т., асосан, уруғидан кўпайтирилади. Шафтоли, олхўри, ўрик учун пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Меваси хўллигича ва консерва (компот, қиём, шарбат ва б.) ҳолида истеъмол қилинади. Тоғолча ер танламайди. Совукка ва шўрга чидамли. Зараркунандалари: олма қандаласи, кора ва сарик тиллақўнғизлар; касалликлари: клястероспориоз ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒОЛЧА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ШАФТОЛИ
ЎРИК
ОЛХЎРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты