ВЕКТОР МАЙДОН — ҳар бир нуқтаси Рп» (аР) вектор берилган соҳа. Вектор майдон с тушунчаси кўпгина физик ҳодисалар ва жараёнларга хос (мас., ҳаракатланаётган суюқлик зарралари тезликларнинг векторлари ҳар бир пайтда Вектор майдон ҳосил қилади). Математик жиҳатдан Вектор майдон G соҳадаги ўзгарувчан Р нуқтанинг а(Р) вектор-функцияси ёрдамида аниқланиши мумкин (қ. Вектор ҳисоб). В. м. назарияси табиатшуносликнинг турли соҳаларида қўлланилади.