ТРАМБЛЁР

ТРАМБЛЁР (франц. trembleur) — карбюраторли ички ёнув двигателинит ўт олдириш тизимидаги асбоб; ўт олдиришни узгичтақсимлагич. Юқори кучланишли электр токини ўт олдириш свечалари (шамлари)га узатиш учун мўлжалланган. Трамблёр паст кучланишли токни узгич ва юқори кучланишли токни тақсимлагичдан иборат. Булар двигателнинг тақсимлаш валидан ҳаракатга келтирилади. Узгич муайян вақгда ўт олдириш ғалтагининг бирламчи занжирини узади, шунда иккиламчи чулғамда юқори кучланишли ток индукцияланади (қ. Индукция). Юқори кучланишли ток тақсимлагич орқали тегишли цилиндрларнинг ўт олдириш свечаларига узатилади. Тақсимлагичнинг ростлаш қурилмалари двигателнинг иш режимига монанд равишда ўт олдиришни илгарилатиш моментини автоматик тарзда ўзгартиради (яна қ. Ўт олдириш).


Кирилл алифбосида мақола: ТРАМБЛЁР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ
Тимур Темиров - Яна


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты