ТРАМПЛИН (итал. trampolo — ёғоч оёқ) — сакрашнинг айрим турлари (мас., чанғида сакраш, сувга сакраш, гимнастикадаги сакраш)да спортчининг сакраш масофаси ва баландликка кўтарилишини ошириш учун ишлатиладиган иншоот (қурилма); сакратгич. Чанғида сакраш Трамплини старт майдончаси, баландликдан пастга қараб чанғида учиб тезликни кучайтиришга, учиш фазасини узайтиришга хизмат қиладиган нишаб қорли йўл хамда қўниш тепалиги, тўхташ майдончасидан иборат бўлади. Трамплинда қордан ташқари, сунъий синтетик қоплама ҳам ишлатилади. Сувга сакраш Т. и — 1 м дан 10 м гача баландликдан сакраш учун ишлатиладиган уз. 4,8—5 м, кенглиги 0,5 м, қалинлиги 45—60 мм га тенг сакраш тахтаси. Тахта учида спортчининг силкиниши таъсирида унинг учиш фазасини оширувчи асбоб (снаряд) бўлади. Гимнастика Т. и — эгилувчан (пружиналашадиган) тахта ёрдамида машкларни бажараётганда сакраш кучиучиш фазасини ошириш асбоби. Сув чанғисида сакраш Трамплини — узунлиги 6,5 м га яқин (сув устида) ва кенглиги 4 м га яқин силлиқ қиялама тахта, юкрри чеккасининг сув юзасидан бал. 1,51,8 м.