ТРАНЗИСТОР

ТРАНЗИСТОР (инг. transfer — кўчирмоқ ва резистор) — электр тебранишларни кучайтириш, генерациялаш (ҳосил қилиш) ва ўзгартириш учун мўлжалланган 3 электродли яримўтказгич асбоб. Микроэлектроника қурилмаларининг асосий элементи. Америка олимлари Ж. Бардин, У. Браттейн ва У. Шокли 1948 й. да ихтиро қилишган. Тузилиши ва токни бошқариш механизмига кўра, Транзистор 2 катта синфга: биполяр (оддий Транзистор) ва униполяр (дала Транзистори) синфларга бўлинади. Транзисторлар кичик қувватли ва кам шовқинли; импульсли; паст, юқори ва ўта юқори частотали; фото Транзисторлар (ёруғлик сигналларини электр сигналларига ўзгартирувчи) ва б. турларга бўлинади. Транзисторлар, асосан, германий, кремний ва б. монокристалл яримўтказгич материаллардан ясалади. Халқ орасида ихчам микроэлектрон радиоприёмниклар ҳам Транзистор деб юритилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНЗИСТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
DANTEEN - Пушка
ЕР
ХАЛҚ ИЖОДИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты