ВЕНА КЛАССИК МАКТАБИ

ВЕНА КЛАССИК МАКТАБИ — 18-а. нинг 2-ярми ва 19-а. нинг бошида Венада мусиқа санъатида қарор топган ижодий йўналиш. Асосчилари — Й. Гайднва Вена классик мактаби Моцарт. Л. Бетховен ижоди Вена классик мактабининг сўнгги ва юксак даврини ташкил қилади. Операда ислоҳ бошлаган X. Глюк (1714— 87) ижоди ҳа. м шу оқим билан боғлиқ. Маърифатпарварлик ва Буюк Франция инқилоби ғоялари таъсирида шаклланган бу йўналишнинг муҳим ижодий белгиларидан келажакка ишонч, воқеликни тараққиёт жараёнида кўрсатиш, инсонпарварлик ва халқчиллик бўлган. Вена классик мактаби композиторлари профессионал ва халқ мусиқаси ривожи тажрибасини умумлаштирдилар. универсал мусиқа тилини ишлаб чикдилар. Уларнинг ижодида симфония, соната, концерт, квартет каби жанрлар ўзининг мумтоз шаклини топди. янги хилдаги опера ҳамда симфоник оркестрлари вужудга келди ва опера жанри ислоҳқилинди. Вена классик мактаби мусиқа тарихида энг муҳим даврлардан бири ҳисобланади; мусиқа санъатининг кейинги ривожига баракали таъсир кўрсатиб, турли миллий композиторлик мактаблари юзага келишида муҳим роль ўйнаб келмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНА КЛАССИК МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ХИТОЙ
МУСИҚА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты