ВЕНА КОНВЕНЦИЯЛАРИ

ВЕНА КОНВЕНЦИЯЛАРИ (1961 ва 1963) — дипломатик ва консуллик муносабатларига бағишланган конвенциялар. Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси 1961 й. 18 апр. да Вена ш. да, дипломатик муносабатлар ва иммунитетлар масалалари бўйича БМТ конференциясида қабул қилинган. Давлатлар бошлиқлари ҳузуридаги дипломатик ваколатхоналар мақоми ва вазифаларини белгилаб берувчи бу асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат 53 моддадан иборат бўлиб, жумладан давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тартибига, дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таминлаш ва чақириб олишга, мазкур ваколатхона ходимларининг дипломатик мақомларига, уларга ва оила аъзоларига бериладиган имтиёз ва дахлсизликларга, улар вазифа олган мамлакатларга келиши ва қайтишига, қабул қилувчи мамлакат ҳудудида ўзларини қай шаклда тутишларига оид қоидалардан иборат. Ваколатхоналарнинг муайян дипломатик мақомга эга раҳбарлари ва ваколатхона дипломатик ходимлари орасидан сардор (дуайен)ни, ваколатхонанинг муваққат ишлар вакилини тайинлаш масалалари юзасидан ҳам қоидалар баён қилинган.

Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси 1963 й. март — апр. да, БМТ халқаро ҳуқуқ ҳайъатининг лойиҳасини кўриб чиқиш учун 92 давлат вакиллари қатнашган Вена конференциясида қабул қилинган. Мазкур конвенция халқаро муомалада иштирок қилувчи барча давлатлар ўртасидаги консуллик алоқаларини тартибга солиб туради.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНА КОНВЕНЦИЯЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты