ТРАНСКРИПЦИЯ

ТРАНСКРИПЦИЯ (transcriptio кўчириб ёзиш) — ёзувнинг нутқ товушлари талаффузини аниқ ифодалаш учун ишлатиладиган сунъий (шартли) тури; нутқ бўлаклари (товуш, бўғин, сўз)нинг товуший сифатларини ёзувда аниқ акс эттириш усули. Транскрипция, энг аввало, 2 га бўлинади: илмий Транскрипция ва амалий Т. Илмий Транскрипция ўз хусусиятига кўра, фонетик ва фонематик Транскрипция ларга бўлинади. Фонетик Транскрипция оғзаки нутқ (талаффуз) ни барча хусусиятлари билан ёзувда аниқ акс эттиришни кўзда тутади ва хорижий тиллар (мас., инглиз тили) луғатларида, тил дарсликлари ва нотиқлик қўлланмаларида, жонли тилни ёзиб олишда (диалектологик ёзувлар, фонетика дарсликлари ва б.) қўлланади. Фонетик Транскрипциянинг асосий принципи шундаки, талаффуз этилган ҳар бир товуш ёзувда алоҳида қайд этилиши керак. Фонетик Транскрипция амалдаги бирор алифбо асосида, унга нутқ аъзоларидаги айрим артикуляцияларни акс эттирувчи остуст белгилари ёки ихтиёрий ўйлаб топилган белгилар тизимини қўшиш билан яратилади. Мас., ўзбек шеваларини ўрганиш мақсадидаги диалектологик ёзувларда амалдаги алифбода бўлмаган э о 9 (тил олди а), Ў, ъ (и нинг вариантлари), о, q (ў нинг вариантлари) ва б. белги (ҳарф)ларнинг қўлланиши. Универсал Транскрипция сифатида Халқаро фонетик уюшма — IPA (International Phonetic Association) томонидан 1886 й. да лотин графикаси асосида яратилган ва доимо такомиллаштириб бориладиган халқаро фонетик алифбо қўлланади.

Фонематик Транскрипция ҳар бир сўзни фонема таркибига кўра акс эттиради, бунда кучеиз позицияларда пайдо бўладиган вариантлар акс эттирилмайди. Ушбу Транскрипциянинг принципига кўра, ҳар бир фонема, позициясидан қатъи назар, доимо айни бир белги билан акс эттирилади. Фонематик Транскрипцияда фонетик Транскрипцияга караганда камроқ белги ишлатилади, чунки фонемалар миқдори доимо вариантлар миқдоридан кам бўлади.

Амалий Транскрипция муайян миллий алифбо воситалари орқали бошқа тиллардаги атокли отлар, терминлар, махсус номлар ва шу каби таржима қилинмайдиган сўзларни акс эттиради ва шу йўл билан уларни қабул қилувчи тилнинг босма матнларига киритади. Амалий Транскрипция қабул қилувчи тил алифбосидаги белгилар чегарасидан чиқмайди, лекин белгиларнинг айрим ғайриодатий қўлланишларига йўл қўяди. Амалий Транскрипцияга қўйиладиган асосий талаблардан бири қабул қилинаётган бирликнинг талаффузини имкон қадар аниқ сақлаб қолишдир. Шу билан бирга, амалий Транскрипция сўзнинг морфем тузилишини, унинг график хусусиятлари ва б. ни саклаб қолиши ҳамда муайян сўзнинг осон ўзлашишини таъминлаши керак.

Ад.: Суперанская А. В., Теоретические основы практической транскрипции, М., 1978; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998.

Ибодулла Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНСКРИПЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЁЗУВ
ФОНЕТИКА
ХАЛҚ ИЖОДИ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты