ВЕНЕРОЛОГИЯ

ВЕНЕРОЛОГИЯ (Венера ва… логия) — клиник тиббиёт соҳаси; венерик касалликларнинт юзага келиш ва тарқалиш сабаблари, диагностикаси ва клиник кечишини ўрганади, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг энг мақбул йўл-йўриқларини ишлаб чиқади. Венерология дерматология, социал гигиена, инфекцион касалликлар, акушерлик ва гинекология, терапия, серология ва б. бир қанча тиббиёт фанлари билан узвий боғланган.

18-а. гача барча венерик касалликлар бир касаллик деб қаралган бўлса. 1830 й. француз венерологи Ф. Рикор сўзак ва захм алоҳида-алоҳида касаллик эканлигини исботлади. 19-а. га келиб бактериологиянинг ривожланиши венерик касалликларнинг келиб чиқиши сабабларини очишга асос бўлди. А. Нейссернинг сўзакни қўзғатувчи гонококкни (1879), О. В. Петерсон ва А. Дюкрейнинг юмшоқ шанкр стрептобацилласини (1887—89), Э. Гофман ва Ф. Шаудиннинг захмни қўзғатувчи оқиш трепонемани (1905) топиши Венерологиянинг ривожланишида муҳим ўрин тутди. Немис бактериологи ва иммунологи Вассерман захм серодиагностикаси усули (Вассерман реакциям) ни ишлаб чиқди (1906, А. Нейссер билан ҳамкорликда).

Венерология мустақил фан сифатида ўқитила бошланди. 1932 й. Ўзбекистан тери ва венерик касалликлар и. т. ин-ти ташкил қилинди. Ҳозир барча тиббиёт интларининг тери ва таносил касалликлари кафедраларида дерматовенеролог врачлар етиштирилади. Олимлардан У. М. Мираҳмедов захмни аниқлашда оқиш трепонемаларни иммобилизация қилиш реакцияси (ОТИР) устида, М. А. Ғуломова захмни пенициллин ва б. дорилар билан даволаш, Ҳ. Ҳ Ҳусанов захм касаллигида терининг гистологик ўзгаришлари ва ҳ. к. устида илмий изланишлар олиб боришди. К. А. Йўлдошев захм билан оғриган беморлар ички аъзоларининг функционал ҳолатини ўрганди ва уларни даволаш, диспансер ҳисобидан ўчиришда янги клиник-серологик услубларни ишлаб чикди. Р. А. Капкаев ва Э. Г. ким захмни қўзғатув-чи оқиш трепонеманинг морфологияси, унинг кўпайиш йўлларини ва бу касаллик билан организмнинг HLA системаси ўртасидаги боғлиқлик қай даражада эканлигини ўрганишди. Ҳозир Ўзбекистон дерматовенерология и. т. ин-тида бу соҳада илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНЕРОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
ФРАНЦИЯ
ДЕРМАТОЛОГИЯ
ГИНЕКОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты