ДЕРМАТОЛОГИЯ

ДЕРМАТОЛОГИЯ (дермато… ва …ло-гия) — тери касалликлари ҳақидаги фан; клиник тиббиётнинг бир соҳаси. Терининг бузилиши, вазифаси, соғлом тери ва касаллик ҳолати, шунингдек, организмнинг бошқа касалликларида терида бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Тери касалликларини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш масалаларини ишлаб чиқади. Дерматология умумий ва хусусий қисмларга бўлинади. Умумий Дерматология соғлом хамда касал терининг анатомияси ва физиологиясини, тери касалликларининг юзага келиш сабаблари, даволаш ва олдини олиш усулларини, хусусий Дерматология эса тери, соч ва тирнокда пайдо бўладиган айрим касаллик белгиларини, қўзғатувчиларини, даволаш усулларини ўрганади. Дерматология венерология, ички касалликлар, невропатология, эндокринология, психиатрия ва б. тиббиёт фанлари билан чамбарчас боғланган.

Дерматология узоқ тарихга эга. Қад. Мисрда кичима, сачратқи, қўтир, мохов каби тери касалликларини турли мой дорилар, малҳамлар билан даволашган; терини косметик усулда парвариш қилиш ҳам кенг расм бўлган. Юнонистон ва Римда тери ва таносил касалликларини даволаш билан шуғулланганлар. Гиппократ тери касалликларини бир тартибга солиб қўтир, мохов, соч тўкилиши, қадоқ каби касалликларни ўрганган ва уларни даволаш ҳақида маълумотлар берган. Қад. Рим врачи Цельз чипқон, трихофития, псориаз ва б. касалликлар тўғрисида батафеил ёзиб, бу дерматозларни даволашда ультрабинафша нурлар, илиқ физик омиллардан фойдаланишни тавсия этган. Ўрта осиёлик олим Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» китобида пўрсилдоқ яра, қичима, гуш (экзема), захм, мохов ва б. тери касалликларини тасвирлаш билан бирга уларнинг бир-биридан фаркини ҳам кўрсатиб, даволаш усулларини ёзиб крлдирган. Дерматология фанининг шаклланиши 16-а. нинг иккинчи ярмида физика, кимё, биол. фанларида қилинган кашфиётлар б-н узвий боғлиқ. 18-а. да теританосил касалликларининг этиологияси, патогенези ва клиникасини ўрганиш авж олди ва инглиз, француз, немис, рус Дерматология мактаблари пайдо бўлди. Ўзбекистонда Ўрта Осиё давлат ун-ти тиббиёт ф-тида тери ва таносил касалликлари кафедраси ташкил этилганидан (1920) бошлаб Дерматология ва венерология соҳаси ривожтопди. 1924 й. да Тошкентда тери ва таносил касалликлари дис-пансери, 1932 й. да Дерматология ва венерология илмий тадқиқот институти ташкил қилиниши бу фаннинг ривожланишига кенг йўл очиб берди. Сўзак, захм, терининг замбуруғли касалликлари, витилиго каби касалликларнинг тарқалиши, этиологияси, патогенези, диагностикаси, давоси, олдини олиш масалалари ўрганилди (А. А. Аковбян, X. Н. Хидиров, И. А. Гелинцевский, Т. Т. Тожибоев, К. С. Сулаймонов ва б.) Тери касалликлари (захм, кал) да ички аъзоларнинг зарарланиши; касбга алоқадор тери касалликлари; дерматомикозлар қўзғатувчиларининг турини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилди (У. К. Белуха, Ҳ. Ҳусанов, Р. А. Капкаев, У. М. Мираҳмедов ва б.). Ўзбекистонда ҳоз. 1 – ва 2 – Тошкент тиббиёт ин-ти, Тошкент педиатрия тиббиёт инти, Врачлар малакасини ошириш ин-ти, Бухоро, Самарқанд, Андижон тиббиёт ин-тларида дерматология ва венерология кафедралари фаолият кўрсатади.

Олимлардан А. А. Аковбян, У. М. Мираҳмедов, Р. А. Капкаев, М. М. Обидов, А. X. Абдуллаев, А. Ш. Вайсов, Ш. А. Ҳамидов, X. Ш. Шодиевларнинг ижодий изланишлари кенг тарқалган тери касалликларини кескин камайтиришга имкон берди.

Ад. Арифов С, Эшбоев Э., Тери ва таносил касалликлари, Т., 1997.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕРМАТОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОКИМЁ
БИОЛОГИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты