ТРАСТКОМПАНИЯ

ТРАСТКОМПАНИЯ — корпорациялар ва айрим шахсларнинг молмулки ҳамда қимматли қоғозларини ваколатнома бўйича бошқариш учун ташкил этиладиган муассаса, молмулкни ишончли бошкариш жараёни. Трасткомпания активлари (компаниянинг ўз акциядорлик капитали) компания фондларига, кафолатланган (бошкарувга ваколатнома бўйича қабул қилинган) фондларга, мерос ва агентлик фондларга, трастфондларга бўлинади.

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар билан боғлиқ бошқарув операциялари орасида мижознинг талаби бўйича активларни бошқариш, яъни унинг ҳисобидан кимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш; кимматли қоғозлар чиқаришда ва уларни жойлаштиришда воситачилик қилиш; акциядорлар реестрини юритиш ва мижознинг қимматли қоғозлари билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш; акциядорларга йиллик даромадни тўлаш, акциялар ва б. кимматли қоғозлар бўйича қайта молиялаш, дивидендларни тўлаш; депозитар хизмат кўрсатиш ва ҳ. к. кенг тарқалган.

Трасткомпания хизмати тегишли давлат идоралари томонидан лицензияланади. Ўзбекистонда дастлабки Трасткомпания 1996 й. да пайдо бўлди. Ишонч билдирилган мулкдор хар чоракда бир марта траст муассасасига ҳисобот ва баланс такдим этиши керак. Траст шартномаси факат суд қарори билан тўхтатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАСТКОМПАНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОНД БОЗОРИ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты