ВЕНТИЛ ФОТОЭЛЕМЕНТИ — ёруғлик энергиясини бевосита электр энергиясига айлантирадиган яримўтказгич асбоб. Иши фотоэффект ҳодисасига асосланган. 1953 й. кремний (Si) монокристаллидан ф. и. к. 6% бўлган Вентил фотоэлементи олинди, кейинчалик ф. и. к. 15% гача етказидци. Ф. и. к. 1% гача бўлган оддий Вентил фотоэлементи асосан автоматикада қўлланилади. Кремний Вентил фотоэлементи сунъий йўлдош ва космик кемалар бортига ҳам ўрнатилади, ўлчов асбобларини электр энергияси билан таъминлаб туради.