ТРАЯН (Traianus) (53—117) — Рим императори (98 й. дан). Антонинлар сулоласидан. Траяннинг босқинчилик урушлари натижасида Рим империяси чегаралари ниҳоятда кенгайган: Дакия (106), Арабистон (106), Буюк Арманистон (114), Месопотамия (115) эгалланган. Кейинчалик Адриан даврида Арманистон ва Месопотамия империядан ажраб чиққанлар. Траян даврида Рим ва (Траян форуми, Траян устуни ва б.) провинцияларда (йўллар, кўприклар, каналлар) фаол курилиш ишлари олиб борилган.