ВЕРГИЛИЙ

ВЕРГИЛИЙ (Vergilius) Марон Публий (мил. ав. 70. 15. 10-19.21.9) – Рим шоири. Рим республикаси инқирозининг гувоҳи бўлган. «Буколикалар» («Чўпон қўшиқлари»; мил. ав. 42—38) ва «Георгикалар» («Деҳқончилик ҳақида достон»; мил. ав. 36—29) достонида тинч қишлоқ ҳаёти, чўпонларнинг табиат қучоғидаги осойишта, фароғатли турмуши мадҳ этилади. Вергилийнинг машҳур «Энеида» достони троялик қаҳрамон Энейнинг дарбадар кезишлари ва у қатнашган урушлар тасвирига бағишланган. Бу асари «Илиада» ва «Одиссея»га тақпидан ёзилган, унда Қад. Италия манзараси кўтаринки руҳда тасвир этилган. Вергилий ижоди классицизм даври шеърияти учун намуна ҳисобланган. Достонларидан парчалар Ойбек таржимасида нашр қилинган (1939).


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРГИЛИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИТАЛИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮНОНИСТОН
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты