ТРЕМАТОДОЗЛАР

ТРЕМАТОДОЗЛАР — одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; гельминтларцан трематодалар қўзғатади. Кўзғатувчилар одамнинг жигари, меъда ости бези, ичаги, ўпкаси, қонида паразитлик қилади ва шу аъзолар фаолиятини бузади. Трематодозларнинг айрим тури, мас., фасциолёз кўпроқ кузатилади. Гижжалар одам ва ҳайвон (асосий хўжайин) организмига сув орқали ўтади. Бошқа хил трематодаларнинг (описторхоз, клонорхоз, метагонимоз, нанофиэтоз ва б.) личинкалари оралиқ хўжайиндан ташқари, балиқ, қисқичбақа, чумоли ва ҳ. к. қўшимча хўжайинлар организмида ғам етилади. Соғлом кишиларга эса бу гижжалар личинкаси хом таомлар ёки янги тузланган балиқ ва қисқичбақа орқали ўтади. Трематодозларда бемор иситмалаиди, иштаҳаси йўқолиб, кўнгли айнийди, қусади, жиғилдони қайнайди. Қорни санчиб офиб, қабзият рўй беради ёки ичи кетади. Бемор Трематодозлар турига қараб даволанади. Олдини олиш учун ташқи муҳитни ифлослантирмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, гўшт маҳсулотларини етарли пишириб истеъмол қилиш зарур.


Кирилл алифбосида мақола: ТРЕМАТОДОЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ОВҚАТЛАНИШ
ТИББИЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты