ТРЕНАЖЁР

ТРЕНАЖЁР (инг. train — ўргатиш, машқ қилдириш) — машина ёки механизмларни бошқариш техникаси маҳоратини ўрганиш ва такомиллаштириш учун ўқувмашқ қурилмаси. Тренажёр турли касб ишчиларига касбга оид билим беришда, учувчи ва космонавтларни тайёрлашда, қуролли кучларнинг шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик кўришида ва б. да фойдаланилади. Тренажёрнинг содда ва мураккаб хиллари бор. Содда Тренажёрда иш маҳорати ва фаолиятининг айрим элементлари ўзлаштирилади. Мураккаб Тренажёрда комплекс ҳаракатлар ўрганилади. Космонавтлар учун ердаги ва кема бортидаги Тренажёрдан фойдаланилади. Мас., космик кемаларни туташтириш, космик кемаларни ерга қўндиришда уларни бошқариш, турли борт тизимларининг ишлашини назорат қилиш бўйича операцияларни ўзлаштириш учун ердаги Тренажёр да; космонавтларнинг бир космик кемадан бошқасига ўтишни машқ қилишларида самолёт фюзеляжига ўрнатилган борт Тренажёр да; космик учишда космонавтларнинг мўлжал олиши, навигация ҳисоблашлари, кемани бошқариш маҳрратларини ўрганишни ўзлаштириш учун космик кема бортидаги кичик габаритли борт Тренажёрдан ўрганилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРЕНАЖЁР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КОСМОНАВТИКА
ЖАНГОВАР ТАРТИБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты