ВЕРЕШЧАГИН Василий Васильевич

ВЕРЕШЧАГИН Василий Васильевич [1842. 14 (26). 10, Череповец, Новгород губерняси — 1904. 31. 3 (13.4), Порт-Артур] — рус рассоми. Петербург БА (1860—63) ва Париждаги Жером устахонаси (1864—65)да таълим олган. Сай-ёр рассомлар (передвижниклар)га яқин бўлган. Батал жанрига мансуб кўп сонли асарларида уруш даҳшатларини маҳорат билан кўрсатган. Туркистонни босиб олишда (1867-68, 1869-70), рус-турк (1877-78) ва рус-япон (1904-05) урушларида рус қўшинлари сафида қатнашган. Чор Россиясининг Туркистондаги босқинчилик сиёсатини ёқлаган, бу эса туркий халқларни камситувчи, қонли уруш манзаралари тасвирланган асарларида ўз ифодасини топган: «Бангилар» (1868), «Туркис-тон» туркуми (1871— 74), «Тўсатдан ҳужум» (1871), «Тантана» (1872), «Қул боланинг савдоси» (1872), «Темур дарвозаси» (1872—73), «Зиндон» (1873) ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРЕШЧАГИН Василий Васильевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты