ВЕРНАДСКИЙ Владимир Иванович

ВЕРНАДСКИЙ Владимир Иванович [1863.28.2 (12.3), Петербург – 1945.6.1, Москва] — табиатшунос, минералог ва кристаллограф; геокимё, биогеокимё, радиогеология ва биосфера асосчиларидан бири. Россия ФА акад. (1912), Украина ФА ташкилотчиси ва биринчи президенти (1919), Чехословакия (1926) ва Париж (1928) ФА аъзоси. Москва ун-ти проф. (1898-1911). Вернадский ўз тадқиқотларида катта амалий аҳамиятга эга булган йирик илмий муаммолар: силикатларнинг тузилиши, нодир ва тарқоқ элементлар геокимёси, радиоактив минералларни қидириб топиш, геокимёвий жараёнларда организмлар роли, тоғ жинсларининг мутлақ ёшини аниқлаш ва б. ни илгари сурди; минералларнинг келиб чиқишида янги эволюцион назарияни (генетик минералогияни) ишлаб чиқди. Вернадский радиоактив моддалар аҳамиятини аниқлади (1911). Вернадский биосфера кимёвий элементларнинг тўпланиши, алмашиниши ва тарқалишида организмларнинг ролини, биосфера инсон меҳнати ва у қўлга киритган илмий муваффақиятлар туфайли аста-секин янги ҳолат — ноосферага ўтишини биринчи бўлиб кўрсатиб берди.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРНАДСКИЙ Владимир Иванович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УКРАИНА
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты