ВЕРНЕР

ВЕРНЕР (Werner) Альфред (1866.12.12, Мюлуз, Эльзас — 1919.15.11, Цюрих) — швейцариялик анорганик кимёгар, комплекс бирикмалар кимёси асосчиларидан бири. Цюрих ун-ти проф. (1893 й. дан). Вернер маълум бўлган ва ҳали маълум бўлмаган жуда кўп бирикмаларни синтез қилган, уларни тартибга ва бир тизимга солган. Бу бирикмалар тузилишини исбот қилиш мақсадида амалий усуллар ишлаб чиққан. Вернернинг ички комплекс бирикмалар тўғрисидаги қарашлари кўпгина органик моддалар (хлорофилл, гемоглобин ва б.)нинг тузилишини аниқлашга ёрдам берди. Унинг координацион назарияси комплекс бирикмалар кимёсига асос солди ва билимнинг турли фан соҳаларида кенг қўлланилди. Нобель мукофоти лауреати (1913).


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРНЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР
ЕР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты