ТРИБОЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ (юн tribos — ишқаланиш ва люминесценция) — баъзи бир кристаллар (айниқса, люминофорлар) ни ишкдлаш, эзиш ва бўлиш (синдириш) пайтида юзага келувчи люминесценция. Триболюминесценция бўлинаётган кристалларнинг электрланиши натижасида вужудга келадиган электр разряд туфайли ҳосил бўлади. Кристалл люминофор бўлганда электр разряднинг ёруғлиги таъсирида фотолюминесценция кузатилади.