ВЕРОНЕЗЕ

ВЕРОНЕЗЕ (Veronese) Паоло (ҳақиқий исми Кальяри, Caliari) (1528, Верона — 1588. 19.4, Венеция) — Уйғониш даври итальян рассоми. Монументал безак, рангтасвир устаси. Венеция мактаби вакили. Веронезе ижоди (асарлари,намоён ва дастхатлари) тантанавор руҳдаги ижроси, меъморлик билан узвий боғлиқлиги, мужассамотларининг кенглиги, ёрқин товланувчи кумуш рангнинг устунлиги б-н ажралиб туради. Шунингдек унинг асарларидан диний мавзулар, Қад. Рим оқсуякларининг дабдабали ҳаёти ҳам кенг ўрин олган. Картина ва деворий расмларида атлас, зарбоф ва шойи либос кийган забардаст ва гўзал кишилар ифодаланган. Рассом уларни иморат ва мовий осмон фонида тасвирлайди: Мазердаги Барбаро-Вольпи вилласидаги фрескалар, «Канидаги никоҳ» (1563, Лувр), «Куччин ва авлиёлар билан турган мадонна» (1570), «Венеция зафари» (1578—85), «Агарь ва Исмоил саҳрода»(1580 й. лар), «Исо пайғамбарга мотам тутиш» (1580 й. лар) ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРОНЕЗЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УЙҒОНИШ ДАВРИ
ИТАЛИЯ
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты