ВЕРСАЛЬ

ВЕРСАЛЬ, Вереаи — Франциядаги шаҳар. Ивелин департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 95 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). 1624 — 26 й. ларда Людовик ХШ қурдирган қаср ўрнида барпо қилинган. 1682— 1789 й. ларда Франция қиролларининг қароргоҳи бўлган. 1870—71 й. лардаги Франция-Пруссия аскарлари Версальни оккупация қилган. Версальда 1783 й. ҳамда 1919 й. Версаль сулҳ шартномаси имзолангаи. 2-жаҳон уруши пайтида Версальни немис қўшинлари босиб олган. Кейинчалик улардан озод этилган.

Версаль муҳим т. й. тугуни. Машинасозлик корхоналари мавжуд. Шаҳарда бир неча ҳарбий билим юртлари жойлашган. Шаҳардаги айрим саройлар яхлит меъморий ансамбль ҳолига келтирилган (1661—1708 й. лар, классицизм услубида). Улуғвор сарой улкан парк билан узвий боғланган. Саройнинг олд томони салобатли, ичи ҳашаматли. Паркда ҳайкаллар, фонтанлар бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРСАЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты