ТРИКОТАЖ

ТРИКОТАЖ (франц, tircoter тўқимоқ) — бир ёки бир неча иплардан ҳалқалар ҳосил қилиб, уларни ўзаро бириктириш (ўриш) натижасида олинадиган мато ёки буюм. Трикотаж ипларнинг таркибига, ишлатилиши, пардозлаш усули ва тузилишига қараб турларга бўлинади. Таркиби га қараб, пахта ипи, жун, ипак ва кимёвий тола аралашган иплардан тўқилган хилларга бўлинади. Ишлатилишига қараб, Трикотаж буюмлар ёки матоларга бўлинади. Трикотаж буюмларига костюм, жемпер, кофта, пальто, қўлқоп, кўйлак, ички кийим, пайпоқ ва б. матоларига сунъий мўйна, сунъий чарм киради; булар техник мақсадларда ва турли хил кийимлар тайёрлашда ишлатилади. Пардозлаш усулига қараб, дағал, оқартирилган, текис ва бўялган хилларга бўлинади. Трикотажнинг асосий физикмеханик хоссалари унинг тузилишига, халкаларнинг шакли ва ўлчамига, ипнинг йўғон ва ингичкалигига, қалинлиги ва пишиклигига боғлиқ. Тузилиши (структураси) га қараб, кўндаланг тўқилган, танда ўрилишли, бир қаватли ва икки қаватли бўлади. Трикотаж юмшоклиги, эластиклиги, гижимланмаслиги, енгиллиги, осон ювилиши билан бошқа тўқима матолардан устун туради. Трикотаж ўрилиш бошқа оддий газламалар ўрилишидан фарқ қилади. Бир ёки бир неча узлуксиз ип халқаларини бирбирига бирлаштириб ҳосил қилинади. Трикотаж ҳалқаларининг қандай ҳосил бўлишига қараб, кўндаланг тўқилган (кулир) ва бўйлама (тандадан тўқилган) Трикотаж фаркланади.

Кўндаланг тўқилган (кулир) Трикотаж матодаги ҳамма ҳалқалар қатори битта ипнинг биринкетин эгилиббукилишидан ҳосил бўлади. Бўйлама (тандадан тўқилган) Трикотажда эса ҳар бир халқа алоҳида ипдан ҳосил бўлади. Трикотаж ўрилиш бир қаватли ва икки қаватли бўлиши мумкин. Бир қаватли Трикотажнинг ўнг томони бир томонда, тескари томони бошқа томонда жойлашади. Икки қаватли Трикотажда эса иккала ўнг томони ёки иккала тескари томони бир ёқда жойлашган бўлади. Икки каватли Трикотаж калинрок,, пишиқроқ ва оғирроқ. Трикотаж ўрилиш асосий, хрсилавий ва гулли ўрилишга бўлинади. Асосий ўрилишлар гуруҳига бир хил ҳалқа берадиган оддий ўрилишлар киради. Бундай ўрилишларга кулир тўқимаси, трико занжир, атлас мисол бўла олади. Ҳосилавий ўрилиш асосий ўрилишни ўзгартириш йўли билан ҳосил қилинади. Бундай ўрилишларга ҳосилавий кулир тўқимаси, мовут ва б. мисол бўлади. Гулли ўрилишлар гуруҳига асосий ўрилишлар базасида гул шакли ҳосил б>;ладиган ўрилишлар киради; буларни тайёрлаш учун машинага қўшимча механизм киритилади ҳамда ҳосил қилиш жараёнини ўзгартириш йўли билан мато сиртида гул ҳосил қилинади. Бундай ўрилишларга прессли, арқокли, жаккард, футер ва б. гулли ўрилган Трикотаж мисол бўлади.

Трикотаж трикотаж машинасида тўқилади. У думалоқ ва текис Трикотаж машиналарига бўлинади. Трикотаж машинасининг асосий детали халка ҳосил қилиш механизмининг игнаси ҳисобланади. Игнанинг тилли, илгакли, ўйикли ва б. турлари бор. Игналар пўлат сим ёки лентадан 25—100 мм узунликда, 0,3—1,0 мм йўғонликда ишлаб чиқарилади. Игнанинг йўғонингичкалиги Трикотаж ҳалқаларининг ўлчамига қараб танланади: ҳалқалар қанча майда бўлса, шунчалик ингичка игна олинади. Трикотаж машиналари, асосан, Трикотаж саноати учун ишлаб чикарилади, лекин маиший қўл машиналари ва аппаратлари ҳам бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТРИКОТАЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИЙИМ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЖУН
ҲАРБИЙ КИЙИМЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты