ҲАРБИЙ КИЙИМЛАР

ҲАРБИЙ КИЙИМЛАР — ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим формалари. Ҳарбий кийимларга (белгиланган намуналарига кўра) одатда қуйидагилар киради: устки кийимлар (шинель, бушлат, плашч, мундир, китель, калта пахтали камзул, тужурка. шим ва б.); бош кийимлар (телпак, попоқ. соябонли ва соябонсиз фуражка); устки кўйлак, галстук, шарф. қўлқоп; пойабзал (этик. ботинка): камар. аслаҳа-анжомлар. Ҳарбий унвон белгилари ҳарбий кийим формаларининг мажбурий элементи ҳисобланади.

Ҳарбий кийимлар элементлари дастлаб қад. дунё (Миср. Оссурия. Эрон. Юнонистон) армияларила пайдо бўлган. Қад. Рим армияларида Ҳарбий кийимлар бирмунча такомиллашган. Ўрта асрларда Европада Ҳарбий кийимлар вужудга келмаган. 15 — 17-а. ларда мунтазам армиялар юзага келиши билан бир хил рангдаги Ҳарбий кийимлар пайдо бўла бошлаган.

Ўрта Осиё хал қл арининг \арбий кийимлари ҳақидаги дастлабки маълумотлар мил. ав. 6—5-а. ларга оид бўлиб, археологик, адабий (мас, Аве-сто) ва тасвирий санъат манбаларида учрайди. Ҳарбий кийимлар ўша даврда кундалик кий-имлардан деярли фарқ қилмасдан, асосан, тиззага тушадиган узун енгил кўйлак, чакмон, узун чолвор, камар (кўпинча металл қопланган) ва тел-пакдан иборат бўлган. Мил. ав. 4-а. гача Ўрта Осиё халқлари ўзларининг қўшнилари (сарматлар, ҳунлар ва б.) каби форслар, скифлардан фарқ қилиб. металл қопламали кийимлардан кам фойдаланишган. Мил. ав. 3-а. ларда жангчилар тўғри бурчакли металл пластинкалардан қилинган узун совут, думалоқ шаклла, кўз атрофи ёйсимон кесилган дубулға кийишган. отларга майда металл пластинкалар тикилган ёпинғичлар ёпилган.

Кушон подшолигининг енгил қуролланган қўшинлари жангда энсиз узун енгли, тиззага тушадигап кўйлак. кенг чолвор. чакмон, паст пошнали юмшоқ этик кийишган, камар тақиб, бошига боғич боғлаб олишган. Бу даврда узун совутлар ва этиклар терига металл пластинкалар тикиб тайёрланган. Кейинчалик тангасимон металл парчаларидан юмшоқ нарсага тикилган ёки ўзаро бирлаштириб тай-ёрланган енгил совут кенг тарқалган. Кушон дубулғалари бўлакларга бўлиниши. соябони ва қулоқпўши билан ўзидан олдингилардан фарқ қилган.

Турк хоқонлиги вужудга келгач (6-а.), Ҳ. к. кенг ёқали узун чопон, кенг қўнжли этик, турли тақинчок/шр тақилган камар, камзул типидаги ёқали совут, намат қалпоқлар пайдо бўлди. 6—8-а. ларда Ўрта Осиёда Ҳарбий кийимларнинг ўзига хос комплекси: ёқаси белигача очилган узун кўйлак, енги тирсаккача бўлган энсиз узун чопон, чолвор, баланд пошнали этик. турли қуроллар тақилган камар, елкалари кенг совут ва бўйин, елка. баъзан юзни \ ам ёпиб турадиган сим тўрли. учи ўткир дубулға юзага келган.

Амир Темур давлатида (14-а. нинг 2-ярми — 15-а. бошлари) Ҳарбий кийимлар \ар жиҳатдан мукаммаллаштирилли: олд н>мони 2 қош ўртасидан бурун устигача туширилгап учи ўткир қулоқчинли дубулга, тирсаккача кииилалиган қўл қалпоқчалари. қавима чопон кенг расм бўлган. 15-а. да тутмачали. олди очиқ калта енгли камзул Ҳарбий кийимларнинг асосий тури бўлган, 16—17-а. ларла у катталаштирилиб. камзул холига кслтирилган рангдор кенг чолвор, баланд пошнали қора этик кийилган. 18—19-а. нинг 1-ярмида ўзбек хонликларидаги анъанавий Ҳарбий кийимлар ялтироқ чопон, қимматбаҳо материаддан тикилган чолвор, саллали қалпоқ, юмшоқ телпак, турли металл тақинчоқлар тақилган камар, баланд пош-нали этик ва б. дан иборат бўлган. Хива хонлигида қора чопон билан чугурма ҳам кийилган. Булардан ташқари, баъзан, безатилган совут, дубулға, тирсаккача кийиладиган қўл қалпоқчаси, қалқон ҳам кийишган. 19-а. нинг 50-й. ларидан Бухоро хонлигида мунтазам қўшинлар бир хил шаклда узун қайтарма енгли, жиякли калта қизил камзул, жевачилар оқ саллали қалпоқ кийишган. 19-а. нинг 80-й. ларида хонликларнинг эски анъанавий ҳарбий кийимлари сақланиб қолган эди:/ пиёда ўқчилар қайтарма енгли қизил чакмон, кенг зангори чолвор, тўпчилар қизил ёқали зангори мундир кийишган; барча қўшинларда салла қора телпак билан ал-маштирилган. Армиядаги ҳарбий бошлиқлар (офицерлар) тиззага тушадиган жиякли чакмон, жиякли чолвор кийишган, кумушдан ясалган тақинчоқлари бўлган қимматбаҳо камар тақишган. Олий қўмондонлик таркиби қора духобадан қилинган камзуллар кийган. Камзул зар ип билан тикилган.

Ўрта Осиё ҳудудининг анча қисми Россия империясига қўшилгач, Бухоро ва Хива хонликларида маҳаллий Ҳарбий кийимлар элементлари бирмунча сақланган ҳолда чор армияси ҳарбий кийимлари жорий қилинган. Бухоро амирлиги армиясида оддий пиёда аскарникидан тўқ-сабоникигача бўлган Ҳарбий кийимлар чор қўшинлари Ҳарбий кийимлар ига ўхшаш бўлган. Олий қўмондонлик таркибининг анъанавий кўриниши (кенг чолвор, тилла ранг безаклар тикилган духоба камзул, тил-ла, кумуш тақинчоқлар ва попуклар тақилган камар)ни сақлаб қолган бўлса-да, камзулларининг бичими чор армияси мундирига ўхшаш бўлган, погонлар, эполетлар тикилган, орденлар тақилган. Хива хонлиги чор армиясидан фақат погонларнигина қабул қилган. Ҳарбий кийимлар эса маҳаллийлигини сақлаб қолган.

Шўролар даврида (1917—91) Ҳарбий кийимлар мафкуравий тамойилларга асосланган ҳолда бўлган. Мас, Қизил армия аскарлари юлдузчали мовут шлем, шинель, яшил рангли кўйлак кийишган. 1972 й. янв. дан Совет қуролли кучлари янги кийим формасига ўтган (сол-дат ва сержантларга парад-чиқиш Ҳарбий кийимлари — кўйлак ва галстук билан очиқ мундир, шим ва ботинка); гимнастёрка ёпиқ дала кители билан алмаштирилган.

Қурукликдаги қўшинлар маршаллари, генераллари, офицер ва прапоршчикларига тўқ зангори рангдаги ягона анъанавий Ҳарбий кийимлар тасдиқланган. Ҳарбий-денгиз флоти офицерлари, мичманлари ва прапоршчикларига ёпиқ оқ ва қора-кўк китель ўрнига оқ кўйлак ва қора галстук билан кийиладиган оқ тужурка ва кўк куртка белгиланган. 1972 й. даги ҳарбий парад иштирокчилари — ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, фахрий қоровул роталари шахсий соста-вига ва Москва гарнизони йиғма оркестрига аксельбантлар тақишга рух-сат берилган.

ЎзР Қуролли Кучлари шахсий таркиби қишки (пальто, плашч, этик, телпак), кундалик кийим (китель, тўғри бичимли шим, мош рангли кўйлак, галстук, фуражка, туфли), байрам кийими (китель, тўғри бичимли шим, оқ кўйлак, қора галстук, фуражка), дала кийими (пахтали калта камзул, куртка, шим, кепка, калта этик) билан таъминланган.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАРБИЙ КИЙИМЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты