ВЕРТИКАЛ ДРЕНАЖ

ВЕРТИКАЛ ДРЕНАЖ — қ. х. ерларини дренаж қилиш тури; суғориладиган ерларнинг оптимал мелиоратив режимини таъминлаш мақсадида ер ости сувларинн сўриб олиши учун насослар б-н жиҳозланган бурғи қудуқлари системаси. Ўрта Осиёдаги сугориладиган деҳқончилик минтақаларида Вертикал дренаж тупроқнинг шўрланиши ва зах босишига қарши қўлланилдди. Вертикал дренажнинг шўрсизлантириш самараси шўр ювиш, вегетацион суюриш, тупроқ-грунт аэрацияси ва тупроқ қоплами зонасидан эриган тузларни ер ости сувларининг чуқурроқ горизонтларига тушириш ёки уларни суғориладиган ҳудуд чегарасидан ташқарига чиқариб юбориш йўли билан амалга оширилади.

Вертикал дренаж горизонтал дренаж кам самара берадиган, тупроқ қатлами сувни суст ўтказадиган, ер ости сувларининг босими катта бўлган қатламларда қурилади. Вертикал дренаж биринчи марта 20-а. бошида АҚШда қўлланилиб, «калифорния дренажи» номини олди. Ҳоз. даврда Вертикал дренаж суғорма деҳқончилик ривожланган Жан,-Шарқий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. ЎзРда биринчи марта мелиорациянинг бу усули 1928—30 й. ларда Мирзачўлда синаб кўрилди, 1960 й. дан бошлаб шу жойдаги хўжаликларда кўплаб қурилди. Кейинчалик Вертикал дренаж Ўзбекистонда Марказий Фарғона, Қарши, Сурхон-Шеробод ва Жиззах чўллари-ни ўзлаштиришда, Туркманистан, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжонда кенг қўлланилди. Қудуқнинг чуқурлиги ҳудуднинг литологик тузилишига қараб 30 дан 100 м гача, диаметри 1000 мм гача, сув сарфи майдоннинг гидрогеологик шароитига боғлиқ бўлиб, 15 л/с дан 200 л/с гача бўлиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРТИКАЛ ДРЕНАЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЕР
ТОШКЕНТ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты