ТРИПТАН — 2,2, 3триметилбутан, пентаметилэтан, (СН3), (ССНСН3)2 — тўйинган углеводород. Мол. м. 100,2. Рангсиз суюклик, камфора ҳиди келади. Қайнаш траси 80,9°. Зичлиги 690 кг/см3 (20°да). Триптан баъзи нефтларда, шунингдек, нефтни қайта ишлашда бензин фракциясида учрайди. Пропиленга изобутан таъсир эттириб олинади. Октан сони барча углеводородларникидан юқорилиги (130) туфайли бензиннинг навини оширишда ишлатилади.