НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ — нефтдан нефть маҳсулотлари (бензин, керосин, дизель ёнилғиси, мазут, мой, битум, гудрон, парафин ва б.) олишда қўлланадиган технологик усуллар мажмуи. Нефтни қайта ишлашда аввал нефть таркибидаги сув, туз ва механик аралашмалардан тозаланади, кейин уни стабиллаштириш, юқори ҳароратда буғлатиб ҳайдаш, дистиллятларни тозалаш, қўшимчалар қўшиш ва б. бажарилади. Нефтни ҳайдаш усули мил. ав. маълум эди. Бу усул нефтдан дори-дармон тайёрлаш мақсадида қўлланган. Қад. юнон табиби Кассий Феликс ва Абу Али ибн Сино нефтни ҳайдашга оид тажрибалар ўтка-зишган. Хоразм географи Бакрон (13-а.) Боку нефтини ҳайдаш ҳақида биринчи бўлиб эслатиб ўтади. 18-а. га ке-либ нефть конларини қидириш ва ўрга-ниш муносабати билан нефтни ҳайдашга катта эътибор берилди. Нефтни ҳайдаш лаб. қуридди. 1823 й. да ака-ука Дубининлар Моздок ш. яқинида даврий ишлайдиган нефтни ҳайдаш з-дини қурдилар. Улар кубга қуйилган 40 челак нефтдан 16 челак ҳайдалган нефть олганлар. Шу тариқа нефтни ҳайдаш з-длари тараққий эта бошлади.

Сув ва тузларни йўқотиш. Нефть таркибида, одатда, минераллашган бурғи суви, сувли 1 м3 нефтда 30-50 г гача туз бўлади. Уларни йўқотиш учун Нефтни қайта ишлаш з-дларида электр ёрдамида тузеизлантириш қурилмалари ишлатилади. Нефтга деэмульгатор қўшилиб, чучук сув билан ювилади. Ҳосил бўлган эмульсияни 100—140° гача қиздирила-ди ва узлуксиз ишлайдиган электр дегидраторига узатилади. Юкрри кучла-нишли электр майдони, деэмульгатор ва қиздириш таъсирида эмульсия тезда парчаланади, сув ва унда эриган тузлар чукади ва чикариб ташланади. Сув ва тузлардан тозаланган нефть таркибида 0,2% гача сув ва 0,5 мг/л гача хлоридлар (тузлар) крлади.

Нефтни стабиллаш . Нефть таркибида углеводородларнинг бутанпро-панли, қисман пентанли фракциялари булади. Нефтни ташиш ва саклашда энг зарур углеводородларнинг йўқолишини камайтириш, нефтни ҳайдаш қурилмасига келаётган нефть буглари босимини бир хил тутиб туриш учун бу фракциялар кетказилади. Бу иш сувсизлантириш ва тузеизлантириш курилмалари билан бирга қурилган комплекс ёки махсус қурилмаларда бажарилади. Стабиллаш натижасида ажратиб олинган пропанбутан фракциям нефть-кимё саноати учун муҳим хом ашё ҳисобланади.

Нефть идишга қуйилиб қиздирилганда, унинг ҳарорати кўтарилади ва бир қисми ҳатто 30—40° даёқ буғланиб ҳавога кўтарила бошлайди. Нисбатан паст т-раларда буғланган углеводородлар нефтнинг енгил қисми (фракцияси), идишда қолган углеводородлар нефтнинг оғирроқ қисми ҳисобланади. Буғланган нефть совитилса, у яна суюқ хрлатга ўтади. Нефтни буғлатиб, кейин буғланган углеводородларни су-юқликка айлантириш жараёни нефтни тўғри қайдаш деб, олинган маҳсулот дистиллят деб аталади.

Нефтни ҳайдаш. Одатда нефтдан қуйидага т-ралар оралиғида қайнаб буғланадиган дистиллятлар олинади: бензин 28—180°, лигроин 110—230°, керосин 120—315°; газойил 230—330°; соляр 280—380°; мой 320—500°.

Нефтни қайта ишлаб ёнилғи ва мойлар олишда уни тўғри ҳайдаш бирламчи ва асосий жараён ҳисобланади (схема). Тўғри ҳайдаш печь қувурларида ҳаракатда бўлган нефтни қаттиқ қиздириб буғлатиш, буғни ректификация устуни (колоннаси)да фракцияларга бўлиш йўли б-н амалга оширилади. Қувурли печларда нефть 330—350° гача қиздирилиб, кейин ректификация ус-тунининг ўрта қисмига юборилади. Нефтнинг суюқ қолдиқлари устуннинг деворларидан пастга сизиб тушади, енгил углеводород буғлари эса устуннинг тепа қисмига қараб интилади ва ректификация тарелкаларига урилиб, конденсатга (суюқликка) айланади. Тарелкалар устуннинг ҳар хил баландликларида жойлашган бўлиб, пастки тарелкаларда оғир углеводородлар, юқорироқдаги тарелкаларда енгилроқ углеводородлар конденсатга айланади.

Нефтни тўғри ҳайдашда ректификация устунларидаги босим атмосфера босимига тенг бўлади. Ректификация устунининг тагида йиғилган мазут крекинг қурил-маларида қайта ҳайдалиши ёки ёқилғи мазути сифатида ишлатилиши мумкин. Мазутларнинг иккиламчи қайта ишла-ниши вакуум қурилмаларида бажарилади. Вакуум устунларининг юқори қисмидан соляр фракиялари конденсатлари, қуйироқда мой фракциялари, устуннинг пастки қисмида эса гудрон ёки ярим гудрон йиғилади.

Нефтни тозалаш. Нефть маҳсулотларининг сифатини яхшилаш максадида олинган дистиллятлар тозаланади. Дистиллятларни олтингугурт, азот, кислород ва тўйинмаган углеводородлардан тозалаш учун гидро-тозалаш жараёни қўлланади. Гидрото-залаш 350—420° да ва 1,7—40 МПа босимда катализатор ёрдамида амалга оширилади. Гидротозалаш, асо-сан, дизель ёнилғиси ва мой дистиллятларини олтингугуртдан тозалашда ва айрим дистиллятларни иккиламчи жараёнга тайёрлашда ишлатилади.

Ёнилги дистиллятларидаги кислород ва олтингугуртли бирикмаларни йўқотишда ишқор билан тозалаш усули ҳам қўлланади. Бу жараёнда тозаланаётган маҳсулотга ишқор ва сув қўшилиб, ҳосил бўлган бирикмани маҳсулотдан ажратиб олинади.

Ёнилги ва мой дистиллятларининг совуқ пайтда қотиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида улар парафинсизлантирилади. Бунда тез қуюқ/гаша-диган парафин углеводород дистиллятлардан ажратиб олинади.

Нефтни тўғри ҳайдалганда ажралиб чиққан бензин, керосин ва дизель ёнилғиси фракцияларининг жами улуши нефть ҳажмининг 40—50%идан ошмайди. Ёнилғиларни ажратиб олиш улушини ошириш ва уларнинг сифат даражасини янада кўтариш мақсадида нефтни кимёвий қайта ишлаш, яъни иккиламчи жараёнлар қўлланади. Улар орасида крекинг жараёни — углеводородларни парчалаш жараёни кенг тарқалган. Бензинларнинг детонацияга тург-унлигини ошириш мақсадида углеводородларни алкиллаш ва изомерлаш жараенлари ҳам қўлланиши мумкин.

Нефть маҳсулотларининг сифатини яхшилаш учун қўшимчалар қўшилади.

Эҳсон Умаров.


Кирилл алифбосида мақола: НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
БЕРУНИЙ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты