ТРОЛЛЕЙВОЗ (инг. trolley — контакт сими ва русча возить — ташимоқ) — махсус қурилма (троллей қурилмаси) орқали контакт тармоқ (кўчаларга тортилган сим) дан ток билан таъминланадиган транспорт воситаси. Троллейбус қатнаши учун контакт тармоғи яхши ривожланган шаҳарларда қўлланади. Троллейвоздан муайян маршрут бўйича юк ташиш учун асосан кечаси (троллейбус юрмайдиган пайтларда) фойдаланилади. Мустақил ишлаши (симсиз юриши) учун баъзан ички ё’нув двигатели билан таъминланади. Электркуч тизимининг тузилиши бўйича троллейбусга, юриш қисми, рул бошқармаси ва тормоз тизими автомобилникига ўхшайди. Троллейвознинг тезлиги 60 км/соат гача, юк кўтарувчанлиги — 5—8 т. Дизель Троллейвозлар хам бор.