ВИБРАЦИОН ЎЗГАРТИРГИЧ

ВИБРАЦИОН ЎЗГАРТИРГИЧ, титрама ўзгартиргич — паст кучланишли ўзгармас токни электр-механик вибратор ёрдамида юқори кучланишли ўзгармас токка айлантириб берадиган электр аппарат. Аппарат ўзгармас ток манбаи (мас., 2,5—24 В кучланишли электр аккумулятор)га уланганда унинг. электр магнити якор (пўлат пластинка)ни титрашга мажбур қилади (номи шундан). Шунда якор қисмаси (контакти) ток манбаини навбатма-навбат трансформатор бирламчи чулғамининг дам у ярмига, дам бу ярмига улайди, натижада иккиламчи чулғамда бир хил ишорали пульсланувчан юқори кучланишли ўзгармас ток индукцияланади (вужудга келади). Кучланишнинг пульсланувчанлигини электр фильтр бартараф қилади. Аппарат чиқишида юқори кучланишли ўзгармас ток ҳосил бўлади. Вибрацион ўзгартиргич автомобиль радиоприёмниклари, кичик узатиш-қабул қилиш ст-ялари ва ҳ. к. да ишлатилади. Паст кучланишли ток манбаида ишлайдиган транзистор пайдо бўлганидан сўнг Вибрацион ўзгартиргич кам қўлланиладиган бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАЦИОН ЎЗГАРТИРГИЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты