ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ

ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ — касб касалликларидан бири; вибрациянинт одамга узок, вакт таъсир этишидан келиб чиқади. Касалликнинг кечиши ва характери титраш таъсиротининг кучи ва зарбига боғлиқ; бундай титраш гавданинг маълум қисмига (мас., қўлга, қисман вибрация) ва бутун организмга (умумий вибрация) таъсир этади. Айрим касбдаги кишилар ишлатаётган қўл асбобларининг зарби ёки улардан тўғри фойдалана олмаслик, гавдани нотўғри тутиш, совуқ, шовқин ва б. В. к. га сабаб бўлиши мумкин. Касалликда қўл панжасининг зирқираб оғриши ва толиқиши, совуққа таъсирчанлик, бош оғриғи, тез чарчаш, асабийлашиш, юрак-томир фаолиятида жиддий ўзгаришлар ва б. кузатилади. Давоси касалликка сабаб бўлган омилни иложи борича эртароқ бартараф этишдан иборат. Турли дори-дармонлар, физиотерапевтик муолажалар, тегишли курортларда бўлиш комплекс даволанишнинг таркибига киради.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТИББИЁТ
ЧАРЧАШ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты