ВИБРОИЗОЛЯЦИЯ — одамлар ва иншоот, машина, асбобларни титраш (вибрация)нинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш. Бунда титраш манбаи билан ҳимоя қилинаётган объект орасига титрашлар энергиясини ютадиган, яъни титрашларни юмшатадиган мослама ёки қурилма — демпферлар қўйиш орқали амалга оширилади. Одатда, пассив В. қўлланилади. Бундай ҳолларда титраш манбаИ таъсирида деформацияланувчи оралиқ элемент виброизолятор вазифасини бажаради. Муҳим ҳолларда паст частотали вибрацияни (секинроқ титрашларни) камайтириш учун актив В. қўлланилади. Бунда эластик элементларнинг деформацияланишини автоматик ростлаш тизими бошқаради.