ВИВАРИЙ (лот. vivus — жонли) — турли ҳайвонлар, аксарият тажриба-экспериментал ишларда фойдаланиладиган ҳайвонлар асраладиган бино, ҳайвонхона. Виварийдан ҳайвонларни кўпайтириш питомниги тарзида фойдаланиш ҳам мумкин. Одатда, Виварий ларда ит, мушук, қуён, сичқон, денгиз чўчқаси ва б. сакланади. Виварий таркибига аквариум, инсекторий, террариум, қушлар учун вольерлар ҳам кириши мумкин.