ТУАМОТУ, Паумоту — Тинч океандаги архипелаг, 78 маржон ороли ва рифлардан иборат. Франция Полинезияси таркибида. Майд. 810 км2. Энг йирик ороллари: Рангироа ва Факарава. Иқлими тропик, пассатли иклим. Йилига 1500— 2000 мм ёғин ёғади. Йирик оролларда панданус, банъян дарахтлари, майдароқ оролларда буталар усади. Кокос пальмаси, нон дарахти, банан плантациялари бор. Чорвачилик ривожланган. Балиқ овланади, марварид йиғилади. Бош шаҳри — Ротоава. Биосфера қўриқхонаси ташкил этилган. Архипелагга европаликлардан дастлаб 1606 й. да португалиялик денгизчи сайёҳ П. Кирос борган.