ТУАРЕГ ТИЛЛАРИ

ТУАРЕГ ТИЛЛАРИ — сомҳом тиллари оиласининг барбарливия гуруҳига мансуб тиллар. Жазоир Саҳрои Кабири, Мали, БуркинаФасо, Нигер, Нигерия, шунингдек, Ливия ва Чадда яшовчи ва умумий сони 1,2 млн. (1990-й. ларнинг охири) бўлган туареглар (барбарлар гуруҳига мансуб халқ) тили. Туарег тиллари, ўз навбатида, 2 гуруҳга: шим. ва жан. гуруҳларга бўлиниб, уларнинг ҳар бири яна ўнлаб тил ва лаҳжаларни ўз ичига олади (гхат, ахнет, тамахак, аир, шарқий ва ғарбий тауллемат, тадхак, танеслеит ва б.). Т. т. ўзига хос фонетик, лексикграмматик хусусиятлари билан бошқа сомҳом тилларидан фарқланади. Унли фонемалар тизими яхши ривожланган (мае. ахаггар лаҳжасида 9 та унли мавжуд). Отларда аниқлик категорияси, феълларда ясовчи қўшимчаларнинг мавжудлиги, юкламаларнинг фаол қўлланиши, эргаштирувчи боғловчиларнинг кўплиги Туарег тилларининг грамматик ўзига хосликларидир. Лексикасида араб, хауса ва сонгай тилларидан ўзлашган сўзлар кўп. Туарег тиллари даги баъзи матнлар араб ёзувининг алоҳида куринишида ёзилган. Хужалик ва ибодат ёзишмаларида ливия ёзуви вариантларидан бири — тифинаг қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУАРЕГ ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАЗОИР
ХИТОЙ
НИГЕРИЯ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты