ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ — ижтимоий-фалсафий тушунча; ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятда мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда виждони буюргани бўйича яшаш, ишлаш имконияти. Бунда динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. Сиёсий жиҳатдан Виждон эркинлиги гадемократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. Юридик нуқтаи назардан Виждон эркинлиги инсоннинг асосий шахсий ҳуқуклари сирасига киради ва демократик эркинликлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда у ЎзР Конституциясида, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда (1991 й. 14 июнда қабул қилинган, 1998 й. 1 майда янги таҳрири тасдиқланган) назарда тутилган. Конституцияга кўра, «ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга» (31-модда). Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўйича, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Айни вақтда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга кўра, динга муносабатидан қатъи назар фуқароларнинг тенглиги таъминланади (4-модда). Ушбу қонунда таъкидланишича, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Қонун муайян ёшга етган фуқароларнинг ўз диний эҳтиёжларини қондириш учун диний ташкилот тузиш, олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш тартиб-қоидаларини ҳам белгилаб берган. Айни вақтда диндан давлат ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, миллатлараро адоват уйғотишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлат, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа ғаразли мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди (5-модда).


Кирилл алифбосида мақола: ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты