ВИЗАНТИЯ ҲУҚУҚИ — 6-15а ларда-ги Византия империясининг ҳуқуқи. Византия ҳуқуқи Рим ҳуқуқита асосланган. 6—8-а. ларда Византияда Феодосии ва Юстиниан кодекслари амал қилган. 726 й. да «Эклога» — фуқаролик ва жиноят ҳуқуқдари мажмуаси тузилган. «Деҳқончилик қонуни» (8-а.), черков ва дунёвий ҳуқуқлар мажмуаси —«Номоканонлар», Арменопулонинг «Олти китоби» (1345) Византия ҳуқуқи ҳ-нинг асосий манбаи ҳисобланади. Византия ҳуқуқи хусусий ер эгалигига асосланиб, савдо-сотиқ, ижара, қарз, гаров шартномалари алоҳида ўрин эгаллайди. Византиянинг никоҳ-оила ва мерос ҳуқуқида черков таъсири изчил бўлган. Византия ҳуқуқи Ғарбий Европа ва Олд Осиё мамлакатлари қонунчилигига таъсир кўрсатган.