ТУЗКОН — Жиззах вилоятидаги кўл. Жиззах ш. дан 56 км шим. ғарбда. Нурота тизмасининг тармоғи — Пистали тоғдан шарқроқда. Кўл сув ва шамол таъсирида пайдо бўлган; шим. ва шим. ғарб томонга бир оз чўзиқ. 1969 й. июль ойида Арнасой суви сатҳининг кўтарилиши натижасида Тузкон тор бўғоз орқали Айдар кўли билан қўшилиб, унинг майд. 400 км2га етган. Кўлга Қили дарёси ва Оқбулоқ коллектори қуйилади; сув оқиб чикмайди. Майд. 705 км2. Энг чуқур жойи 20 м. Қирғоклари, асосан, текис. Ғарбий ва шарқий соҳилларида тепаликлар учрайди. Жан. ва жан. шарқий соҳиллари ботқоқлик ва қамишзор.
Кўл сувининг траси йил давомида ўзгариб туради. Ўртача тра янв. да 0,2°, апр. да 13,2°, июлда 27,5°, окт. да эса 16,4°. Суви кучли минераллашган: шим. қисмининг суви таркибида 4,0 г/л, жан. қисмида 4,9 г/л туз бор. Балиқчилик ривожланмоқда.