ТУЗЛАР

ТУЗЛАР — кимёвий бирикмалар синфи; оддий шароитда ионли тузилишга эга бўлган кристалл моддалар. Электролитик диссоциация назариясига мувофиқ, Тузлар эритмада мусбат зарядланган ионлар — катионлар (асосан, металлар) ва манфий зарядланган иондар — анионларга диссоциланадиган кимёвий бирикмалардир. Тузлар қуйидаги турларга бўлинади: ўрта (ёки нейтрал) Тузлар, нордон (ёки гидро) Тузлар, асосли (ёки гидроксо) Тузлар, аралаш Тузлар, қўш Т., комплекс Тузлар — натрий сульфат, К4Р2О7 — калий пирофосфат, CH3COONa — натрий ацетат. Нордон Тузлар ғосил бўлганида кислотадаги водород атомлари металлга батамом алмашинмайди: мас., NaHSO4 — натрий гидросульфат, (СаНСО3)2 — кальций гидрокарбонат. Асосли Тузлар ҳосил бўлганида асоснинг барча гидроксил гурухлари металлга тўлиқ алмашинмайди: мас., ZnOHCl — pyx гидроксохлорид, [Fe(OH)2]SO4 — темир (П)гидроксосульфат. Асосли Тузлардан ташқари оксотузлар . ғам маълум. Улар асосли Тузларни сувсизлантириш натижасида олинади; мас., магний гидроксохлорид MgOHCl сувсизлантирилса, магний оксохлорид MgOCl2 ҳосил бўлади. Аралаш Тузлар — асос гидроксидларининг бошқабошқа кислота крлдикларига алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, мас., (СаОН)2 даги ОН~ гурухларининг бирини хлор иони С1~ га, иккинчисини СЮ» га алмаштирилса, аралаш Тузлар (СаОС1) С1 келиб чиқади. Қўш Тузлар — бирор кислотадаги водород атомларининг турли металларга алмашиниш маҳсулотлари; мас., KNaCO3, KA1(SO4)2. Буларни Na2CO3K2CO3, K2SO4A12(SO4)3 шаклида ҳам ёзиш мумкин. Агар бирор қўш Тузлар гаркибидаги металлардан бири анион таркибига кирса, бундай қўш Тузларни комплекс Тузлар деб қараш керак; мас., агар KClMgCl2 таркибидаги магний метали анион таркибига кирса, К [MgCl3] шаклли комплекс Тузлар, 3NaFAlF3 таркибидаги алюминий метали анион таркибига ўтса, Na3[AlF6] шаклли комплекс Тузлар келиб чиқади. Умуман қўш Тузлар билан комплекс Тузлар орасида аник, чегара йўқ: қўш Тузлар ацидокомплекслар жумласига киритилади.

Тузлар лаб. усулида кислота ва асосларни бир-бирига таъсир эттириб олинади. Тузларнинг тавсифли хоссаларидан бири унинг қутбли эритмаларда, айниқса, сувда эрувчанлигидир. Табиатда Тузлар кўл, денгиз ва океан сувларига йиғила боради. Сув ҳавзалари қуриганида ўша жойларда ош тузи (NaCl) ва бошқа Тузлар конлари пайдо бўлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидаги туз конлари 1943—48 й. ларда илк ўзбек кимёгарларидан С. Муқимов (1899—1956) рағбарлигидаги илмий экспедиция томонидан ўрганилди. «Денгизкўл» (Бухоро), «Тузкон» (Жиззах), «Шўркон» (Фарғона), «Хўжакон» (Сурхондарё) шўр сув ҳавзаларининг минерал, тузли эритмаларнинг гидрокимёвий таркиби, тузли қатламларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари аникланди. Бу ҳавзалар ош тузи билан бир каторда қимматли натрий сульфат, шунингдек, калийли, магнийли ва бромли Тузларга бой эканлиги, тузли қатламларда натрий хлориддан ташқари, таркибида магний ва натрий бўлган астрахонит ва элеолит кўринишидаги минераллар борлиги кўрсатиб беридди. Тажрибалар натижасида тузли конлардан амалда фойдаланиш, тузли эритмалар ва сув ҳавзалари тубидаги балчикдарни маҳаллий шифохоналарда муолажалар учун қўллаш тавсия этилди.

Тузлар табиат ва техникада жуда катта аҳамиятга эга. Тузлар ҳайвон ва ўсимлик организмининг муҳим таркибий қисмидан бири. Ош тузи қадим замонлардан бери овқатга ишлатиб келинади. Тиббиётда ҳам турли Тузлар ишлатилади. Металлургия, шиша, тўқимачилик, кўн, локбўёқ саноатларида, қишлоқ хўжалиги ва б. соҳаларда Тузлар кенг қўлланади. Баъзи Тузлар (мас., аммоний нитрат, калий нитрат, калий сульфат) минерал ўғитлар сифатида ишлатилади.

Мукимов С. М ., Исследование взаимодействия в расплавах сульфатов натрия, калия, магния и кальция (в соавторстве), Т., 1949,Парпиев Н. А.,Муфтахов A. F., Раҳимов Ҳ. Р., Анорганик кимё [3 қисм], Т., 2000-2003.

Рустам Маърупов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР
МЕТАЛЛАР
КАЛЬЦИЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты