ТУКАНЛАР

ТУКАНЛАР (Rhamphastidae) — қизилиштонсимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи. 37 турни бирлаштирган 5 уруғи бор. Энг катта вакили — катта тукан уз. 60 см ча; тумшуғи —15—17 см. Патлари турли рангда ва жуда чиройли. Моногам қуш. 1 — 4 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан босади. Болалари 6 — 8 ҳафтада учирма бўлади. Марказий ва Жан. Америкадаги тропик ўрмонларда яшайди. Туканлар, асосан, мевалар, қисман умуртқасиз ҳайвонлар, майда судралиб юрувчилар, қушлар тухуми ҳамда боласи ва б. билан озикланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУКАНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты