ТУЛЛАШ

ТУЛЛАШ, жун тўкилиши (ҳайвонларда) — сут эмизувчи ҳайвонларда терининг ташқи қопламини ҳосил қилувчи жунлар (тивит ва қисман қилтиқ толалар)нинг тўкилиш ва янгиланиш жараёни. Туллаш ҳайвонларда эскирган тана қопламини тиклаш, ташқи муҳит шароитига мослашиш билан боғлиқ мавсумий хусусиятга эга. Уй ҳайвонларида, айниқса, дағал жунли қўйлар, сигир, эчкиларда, туяларда мавсумий Туллаш баҳор бошланиши билан содир бўлади. Туллаш тезлиги иклимгабоғлиқ. Иссиқҳавоуни тезлаштиради. Туллаш жараёнида жун қоплами сийраклашади, тери орқали ҳаво алмашинуви эркинлашади. Кеч куз ва киш мавсумларида янги тивит ва килтик толалари ўсиб чиқади. Паррандаларда Туллаш ривожланиш босқичи билан эмас, балки мавсумий ўзгаришлар билан боғлиқ. Уларда ёруғлик шароитини сунъий ўзгартириб, Туллашни бошкариш мумкин. Туллаш даврида ҳайвонларда модца алмашинуви ўзгаради. Қўй, эчки, туя ва б. да ҳайвонларда Туллаш аломатлари ва бошланғич белгилари — жун қопламининг кўтарилиши сезилиши ҳамон баҳорги жун қирқими ўтказилади (бу ҳолат жун қирқимини осонлаштиради).

Ҳайвонлар касалланганда патологик Туллаш юз беради. Бу даврда организмдаги модда алмашинуви, терининг озиқланиши кескин бузилади қичима (қўтир) аломатлари авж олади ва ҳайвон жун қоплами ёппасига тўкилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЛЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚЎЙ
ЕР
ЖУН
ТЕРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты