ВИЛЬШТЕТТЕР

ВИЛЬШТЕТТЕР (Willststter) Рихард Мартин (1872.13.8, Карлсруэ —1942.3.8, Локарно, Швейцария) — немис кимёгари ва биокимёгари. Цюрих олий техника мактаби (1905—12), Берлиндаги кайзер Вильгельм кимё ин-ти (1912-15), Мюнхен ун-ти (1916-25) проф. Асосий ишлари тропин, атропин, кокаин алкалоидлари, қон пигментлари ва хлорофиллнинг кимёвий тузилишини ўрганишга бағишланган. Вильштеттер анилин бўёқлари ва ўсимлик пигментлари (антоцианлар ва флавонлар)ни текширган. Ферментлар кимёсига катта ҳисса қўшган, каталитик гидрогенизация, фотосинтез ва целлюлозанинг парчаланиш жараёнларини ўрганиш борасида тадқиқотлар ўтказган. Нобель мукофоти лауреати (1915).


Кирилл алифбосида мақола: ВИЛЬШТЕТТЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ШВЕЙЦАРИЯ
КИМЁ
ГЕРМАНИЯ
ФОТОСИНТЕЗ
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты