ВИНЕР (Winer) Норберт (1894.26.11, Колумбия, Миссури — 1964.19.3, Стокгольм) — америкалик математик, кибернетика асосчиси. Дастлабки илмий ишлари мат. асослари, назарий физика (квант назарияси ва нисбийлик назарияси) математик анализ ва эҳтимоллар назариясига оид. Электрон ҳисоблаш машиналарини ишлаб чиқиш ва уни баллистик ҳисоблар учун татбиқ қилишда қатнашди. Винер жонли ва жонсиз системаларни бошқаришга оид асосий тамоийлларнинг умумийлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. Шу тариқа фаннинг янги бир соҳаси кибернетика деб атала бошлади.