ТУМОВ

ТУМОВ, ринит — совқотиш, инфекция, аллергия натижасида бурун шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Мустақил касаллик ёки инфекцион касалликлар (мас., грипп, дифтерия, қизамиқ ва б.) белгиси бўлиши мумкин. Тумовда бурун ёки томоқ шиллиқ пардаси шишиб, ачишади ва қуруқшайди; 3—4 кундан кейин бурундан кўп миқдорда суюқ тиниқ шилимшиқ келади. Беморнинг умумий аҳволи айтарли ўзгармайди, ҳарорати, одатда, нормал ёки бир оз кўтарилади (37—37,5°), боши оғирлашиб, иш қобилияти пасаяди; бурундан нафас олиш қийинлашади, баъзан, кўз шиллиқ пардаси яллиғланганлиги туфайли ёш оқади, ҳид билиш пасаяди. Тумов хусусан эмадиган болаларда оғир кечади. Уларнинг бурун йўллари жуда тор бўлиб, бурун шиллиқ қаватининг озгина бўлсада шишиши бурундан нафас олишни қийинлаштиради. Натижада жиддий ўзгаришлар: тажанглик, уйқу бузилиши, эммай қўйиш, жуда озиб кетиш ва б. кузатилади. Баъзан яллиғланиш бурунҳалқум ва эшитув найи шиллиқ пардасига, ҳатто ҳиқилдоқ, бронх ва ўпкага ҳам ўтиб кетади. Шунинг учун Тумовни зўрайтириб юбормаслик керак.

Касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан врачга мурожаат этиш лозим. Асал ёки малина мураббоси солинган иссиқ чой ичиш, врач тавсия этган томир торайтирувчи томчиларни бурунга томизиш керак, бу — шиллиқ парда шишини пасайтиради, натижада бурун оқиши камаяди, бурун очилиб, нафас олиш яхшиланади. Врач буюрган даво чораларини қатъий бажариш лозим, акс ҳолда яллиғланиш жараёни сурункали шаклга ўтиб кетиши мумкин. Тумов ҳамма вақт ҳам совқотиш ёки инфекцион касалликлардан келиб чиқавермайди. Кўпинча (асосан, асаби тез қўзғалувчан кишиларда) аллергик ёки вазомотор Тумов ҳам учраб туради; касаллик хуруж қилганда бемор тинмай акса уради, бурнидан суюқ шилимшиқ, кўзидан ёш оқади, бурун ва қовоклари қичишади; Т. нинг бу шакли баъзан бир кунда бир неча марта хуруж қилади. Аллергик Тумовнинг алоҳида бир тури — пичан тумови, асосан, бошоқли ўсимликлар гуллаган даврда учрайди.

Ўткир Тумов тез-тез кдйталаб турса, сурункали Тумовга айланиб кетиши мумкин. Сурункали Тумов бурун бўшлиғи шиллиқ пардасининг ўсиб, қалин тортиши (гипертрофия) ёки унинг юпқалашиб кетиши (атрофия)га олиб келиши мумкин, натижада нафас олиш қийинлашади. Шунинг учун Тумовнинг сурункали шаклга ўтиб кетишига йўл қўймаслик зарур. Тумовнинг олдини олишда организмни чиниқтириш жуда мухим.


Кирилл алифбосида мақола: ТУМОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДИФТЕРИЯ
ГРИПП
ЎТКИР РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАР
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты