ВИНИЛПИРИДИН КАУЧУКЛАР

ВИНИЛПИРИДИН КАУЧУКЛАР — синтетик каучуклар; диен углеводородларнинг винилпиридинлар ёки уларнинг ҳосилалари билан сополимерланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар. Винилпиридин каучукларда винилпиридин занжирининг миқдори одатда 30% дан ошмайди. Винилпиридин занжиридан ташқари, стирол, акрилонитрил, метакрил кислота занжирларига эга бўлган учламчи сополимерлар ҳам маълум. Винилпиридин каучуклар сувли эмульсияда мономерларни сополимерлаб олинади. Бензол, толуол, бензинда эрийди, 15% дан ортиқ винилпиридини бўлган каучуклар кетон ва мураккаб эфирларда эрийди. Пиридин гуруҳлари борлиги сабабли Винилпиридин каучуклар ионлаштирувчи нурлар таъсирига чидамли бўлади. Хлоранил иштирокида Винилпиридин каучуклардан олинган резина 200° гача т-рада мойлар, эритмалар, синтетик сурков мойлари таъсирига чидайди. Винилпиридин каучуклардан тайёрланган резина совуққа ўта чидамлилиги билан бутадиеннитрил каучуклардан тайёрланган резинадан фарқ қилади.

Винилпиридин каучуклар —50 дан 180° гача ҳароратда ишлатиладиган зичловчи резина шланглар тайёрлашда, шунингдек автомобиль шиналари, елим, мойга ва гидравлик суюқликларга чидамли резина маҳсулотлар и. ч. да қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИНИЛПИРИДИН КАУЧУКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
КАУЧУК
РЕЗИНА
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты